Бош прокуратура прокуратура органлари тергов фаолияти юзасидан маълумот берди
22 мая 2018, 09:25 1137 кўрилди

alt

2018 йилнинг 4 ойида прокуратура органлари томонидан 1867 (2445) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган бўлиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 578 тага (23,7%) камайган. Шундан 2337 (3463) нафар шахсга нисбатан 1518 (2197) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 679 тага (31%) камайган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Шу даврда 315 (249) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 222 (152) таси ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-банди (иш бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахс аниқланмаган), 86 (90) таси шу модданинг 1-қисми 2-бандига (айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган) асосан тўхтатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,7 (11,3) фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳисобот даврида 349 (248) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан 163 (145) таси ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация учун асослар), 186 (103) таси 84-моддасига (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 18,6 (10,1) фоизини ташкил этади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама