Бош прокуратура Академиясига янги раҳбар тайинланди
21 мая 2018, 17:27 1520 кўрилди

alt

Ўзбекистон Бош прокурорининг 2018 йил 18 майдаги буйруғига асосан Коленко Евгений Вячеславович Бош прокуратуранинг Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Е.Коленко 1977 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2013 йилда Бош прокуратуранинг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Чилонзор тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси, алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2008 йилда “Жасорат” медали, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

2017 йилдан шу вақтгача Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари бошлиғи лавозимида ишлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Шархлар
Реклама