Боласини тиззасига ўтқазиб машина бошқарган аёл бу ҳолатни қандай изоҳлайди?

сен 07 / 2018

alt

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББнинг Facebook’ да тарқалган ёш боласини тиззасига ўтқазиб, машина ҳайдаб кетаётган аёлга нисбатан чоралар кўрилиши ҳақидаги хабарини берган эдик.

"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари ушбу аёл билан боғланиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритишди.

— Шахсий автомобилимда 8 йилдан буён ҳаракатланаман, — дейди ҳайдовчи Муножот Садриддинова. — Шу пайтгача йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган эдим. Шундай вазият бўлдики, 2 ёшу 3 ойлик фарзандим йиғлаб қолди. Қўйлиқдан Ибн-Синогача масофа узоқ бўлгани сабаб она сифатида тиззамга ўтқазиб машина бошқаришга мажбур бўлдим. Бундай қоидабузарликка йўл қўйганимдан пушаймонман, бошқа сафар бундай йўл тутмайман.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *