Болани боғчадан фақат ота-она ёки васий олиб кетиши мумкин
22 мая 2018, 10:30 1006 кўрилди

alt

Энди яқин қариндошларнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан сўнг болани болалар боғчасидан олиб кетиши тақиқланади. 

Болани фақат ота-онаси ёки васий бўлган шахс боғчадан олиб кетиши мумкин. Бу Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низомда белгиланди, деб хабар қилади norma.uz.

Бундан буён ҳар куни эрталаб тарбиячилар ҳамшира назорати остида болаларнинг тиббий ҳолатини текширувдан ўтказишга мажбур бўлади.

Ота-оналар кечқурун болани олиб кетмаган ҳолатларда, тарбиячи болани уйигача олиб бориб қўйишга мажбур эмас ва буни қила олмайди.

Қайд этилишича, болалар боғчасидан ташқаридаги барча сайр ва экскурсиялар ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Илгари, бу фақат ташкиллаштирилган сафар учун талаб этиларди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама