Биринчи сменада ўтган тест синовлари якунланди. 834 нафар абитуриент имтиҳонга келмади

авг 01 / 2018

alt

Бугун, 1 августдан республикадаги барча вилоятлар олий таълим муассасаларида ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланди.

Эрталаб соат 6:00 га қадар барча олий таълим муассасаларига тест материаллари тарқатилди. Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди ва 11:30 да якунланди. 

Тест синовларида 15 та олий таълим муассасаларининг 50 та таълим йўналишида 30 минг 690 нафар абитуриент иштирок этди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар қилди.

Тезкор маълумотларга кўра, тест синовларида 29 856 нафар абитуриент иштирок этди, 834 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Бундан ташқари, тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 76 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди (ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга уринганлиги учун).

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 минг 469 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилиши белгиланган. Шундан, 35 нафари иштирок этмади.
Тест натижалари Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30 дан қайтариш бошланади.
Тошкент шаҳрида тест материаллари 1-смена тугаши билан 12.00дан бошлаб Давлат тест марказига қайтарилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *