Самарқандда чақалоқлар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳга жазо тайинланди (видео)

июл 20 / 2018

alt

Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги хусусий туғруқхоналарнинг бирида муддатидан аввал туғилган чақалоқлар сотилган, сотишга тўғри келмаганлари қаровсиз қолдирилиб, уларни яширин равишда йўқ қилишгани ҳақида хабар берган эдик.

"Ўзбекистон" телеканалида шифокор Наргиз Санахонова ва унинг жиноий шерикларининг кирдикорларига бағишланган "Бир жиноят изидан" кўрсатуви эфирга узатилди.

Жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахоновага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

alt

Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахонова ҳам судланган бўлиб, у битта эпизодда қатнашганлиги учун Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди.

​Видео

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *