Бўзсув каналидан аёл кишининг жасади топилди
15 мая 2018, 08:49 2487 кўрилди

alt

14 май куни “ЎзбекГидроэнерго-1” ҳудудидан оқиб ўтувчи Юқорибўзсув канали ёқасидан аёл кишининг жасади топилгани айтилмоқда.

Юнусобод тумани “ЎзбекГидроэнерго-1” ҳудудидан оқиб ўтувчи Юқорибўзсув канали ёқасидан аёл кишининг жасади топилгани ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ маълумот бермоқда.
 
Унинг белгилари сифатида қуйидагилар тақдим қилинган: - ёши тахминан 25-30, бўйи - 167-169 см. Алоҳида белгилари йўқ. Тананинг бўйнидан қора тасмали учбурчак шаклдаги ёрқин кулранг клон темир тақинчоқ; қизил бантикли мато заколка (резина); қўлида эса бинафша рангли маникюр аниқланган.
 
Ушбу белгилар таниш бўлганлардан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “102” рақамига қўнғироқ қилишларини ёки яқин атрофдаги ИИБга хабар беришлари сўралмоқда.
Шархлар
Реклама