Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
13 март 2018, 15:35 984 кўрилди

alt

Беҳзод Мусаев яна Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот қўмита сайтида келтирилди. 

Ушбу лавозимда 28 январь куни Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Абдусалом Йўлдошев ишлаб келаётган эди.

Бунгача Беҳзод Мусаев Ҳисоб палатаси раиси, 2010-2011 йилларда Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама