Бекатда ухлаган аёл оиласи бағрига қайтарилди
25 июн 2018, 12:27 1400 кўрилди

alt

Аввалроқ, Тошкентдаги бекатлардан бирида ухлаб ётган наманганлик аёл ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси мақола қаҳрамони Зухра Матқуловани топиш ва шахсини аниқлаш, унинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида тезкор чора-тадбирларни амалга оширди. Бу ҳақда қўмитанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.

Тезкор қидирув жараёнида маълум бўлишича, аёл Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳудудида бемақсад юрган, ёнида шахсини тасдиқловчи (паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома) ҳужжатлари ҳам бўлмаган.

Шу сабабли, аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган Реабилитация марказига жойлаштирилган.

Шу кунга қадар Зухра Маткулова ушбу марказга 3 маротаба - 2017 йилнинг август ойида, 2017 йилнинг 22 октябрь ва 2018 йилнинг 13 июнь кунларида олиб келинган.

23 июнь куни Наманган вилояти Чуст тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Абдураҳимова Мамлакат Зухра Матқуловани доимий яшаш жойига, ўз оиласи бағрига олиб кетиш учун Тошкент шаҳрига етиб келди. Наманган вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, Чуст тумани ҳокимлигининг саъи-ҳаракатлари билан Зухра Маткулованинг оилавий шароитлари ўрганилиб, уни яхшилаш буйича зарур чоралар кўрилди. Турмуш ўртоғи билан муносабатларини соғломлаштириш, бандлигини таьминлаш ишлари ташкил этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама