«Барибир кўчада ҳор бўлиб ўларди»: Андижонлик аёл ўғлини қандай ва нега ўлдирганини айтиб берди (+видео)

апр 05 / 2018

alt

Аввалроқ, Қўқон шаҳрида 3 ёшли ўғил боланинг жасади топилгани, у ўз онаси томонидан бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабар қилган эдик.

«Севимли» ТВнинг «Замон» информацион дастури орқали ушбу мудҳиш ҳодиса тафсилотлари бўйича тайёрланган махсус лавҳа эфирга узатилди.

Унда айтилишича, Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасидаги бино олдидаги арча дарахтлари тагидан 3 ёшли вояга етмаган ўғил боланинг жасади топилган. Ўтказилган тезкор қидирув-суриштирув ҳаракатлари давомида гўдакни қасддан ўлдирган инсон ўзининг онаси бўлиб чиқди.

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Саидахон Тиллаволдиева ўзининг ўғли бўлган, 2015 йил 4 ноябрда туғилган Фирдавсбек Иброҳимжоновни бўғиб ўлдирган. Жиноятни яшириш мақсасида боласининг жасадини арча тагига яшириб қўйган.

Тезкор тадбирлар давомида 3 апрель куни Тиллаволдиева Тошкент шаҳрида қўлга олинган.

Айни кунларда мазкур жиноят буйича тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Видео

Манба видео: darakchi.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *