Барча бекатларда Wi-Fi пайдо бўлади

сен 12 / 2018

alt

Бугунги кунда автобус бекатларига электрон табло ва Wi-Fi ўрнатиш бўйича жадал ишлар кетмоқда. Қўшимча равишда автобусларга кузатув камераларни ўрнатиш, 2030 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган жамоат транспортини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш, автобус саройларида давлат хусусий шериклик асосида газ қуйиш шаҳаобчларини (АГНКС) қуриш ҳам режалаштирилган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Пойтахт транспорти: кеча, бугун, эртага” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Транспорт хизмати сифатини ошириш, соҳага янгиликларни олиб кириш, замонавий технологияларни жорий этиш мақсадида хорижий компания ва фирмалар билан музокаралар олиб бориляпти. Шу кунгача Корея, Миср, Сингапур, Беларусия каби давлатларнинг етакчи компаниялари билан учрашувлар ўтказилди.

Бундан ташқари БМТ халқаро ташкилотининг ривожланиш дастури доирасида мамлакатимизга электробусларни келтириш юзасидан лойиҳага қўл урилди. 
Шунингдек, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан ўтказилаётган музокараларда бир автобус саройи бошқарувини уларга бериш масаласи ҳар тарафлама ўрганилмоқда.

Бундан ташқари автосаройларда "МАН" русумли автобуслар сонининг ортиб бораётганини ҳисобга олиб, 5-автобус саройи қошида “МАН” сервис марказини қуриш бўйича ишлар бошланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *