Ақтўбеда юз берган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
06 март 2018, 11:41 1054 кўрилди

alt

5 март куни соат 10:50 да Ақтўбе вилояти Олке қишлоғи ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 778 км да Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида ҳаракатланаётган «КАМАЗ» юк автомобили билан «Опел-Астра» енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳалок бўлган фуқаролар ҳақида маълумот: 

  • 1978 й.т. Исаков Зохиджон Мансурович (ҳайдовчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистон» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган).
  • 1975 й.т. Юлдашев Кодиржон Комилович (йўловчи, Андижон вилояти, Асака тумани, «Ўзбекистон» ҚФЙ, Дўрмон кўчаси рақамсиз уйда яшаган).

Хабарга кўра, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасади Ақтўбе шаҳар моргида сақланмоқда. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда уларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
Шархлар
Реклама