АҚШ элчихонаси Бобомурод Абдуллаевнинг озод қилиниши бўйича баёнот берди
14 мая 2018, 13:43 1660 кўрилди

alt

Америка Қўшма Штатлари етти ойлик суд жараёнидан сўнг журналист Бобомурод Абдуллаевнинг озод этилганини олқишлади. Бу ҳақда элчихона расмий сайтида хабар берилди.

«Биз суд мулозимларини очиқ ва шаффоф ўтказилган, Ўзбекистон суд тартиб-қоидаларига асосланган суд жараёни билан қутлаймиз. Суд қарорида терговчилар томонидан «кўплаб процессуал қонунбузарликлар» содир этилгани ҳам қайд этилган. Келгусида бундай ишлар такрорланмаслиги учун Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматини бу қонунбузарликларни кўриб чиқиб, тегишли чоралар кўришга ундайди.

Барча бирга судланувчиларнинг ҳам оқланишига оид бу қарор демократик жамиятда сўз эркинлиги нечоғли муҳим аҳамият касб этишини яна бир карра тасдиқлайди», — дейилади АҚШ элчихона баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми билан айбланган Бобомурод Абдуллаев озодликка чиқарилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама