Арипов Юнусобод тумани собиқ ҳокимининг қарорини бекор қилди

сен 25 / 2018

 

– Ҳоким ажратган ер майдонида маҳалла гузари биноси қурилиши тўхтатилди

– Унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этилади

– Ишлар ниҳоясига 5 кун муҳлат берилди

alt

Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда Бош вазир А.Арипов иштирок этди, деб хабар қилади ЎзА.

Юнусобод туманидаги “Матонат” маҳалла гузари биноси қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги туман ҳокими томонидан қабул қилинган қарор бекор қилинди. Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишда иштирок этган Бош вазир А.Арипов бу ҳақда маълум қилади.

ЎзА тарқатган хабарига кўра, қурилиш ишлари тўхтатилиб, қурилиш майдони ҳудуди ободонлаштирилмоқда, унинг ўрнида болалар майдончаси бунёд этиляпти. Ушбу ишларнинг ниҳоясига 5 кун муҳлат берилган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *