Анвар қорининг жанозаси "Минор" масжидида ўқилади
13 июн 2018, 10:49 1925 кўрилди

alt

Анвар қори Турсуновнинг жанозаси бугун, 13 июнь куни ўзи имом-хатиб бўлиб фаолият юритган “Минор” жоме масжидида Аср намозидан сўнг адо этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар қилади.

Аввалроқ, Анвар қори Турсунов бугун тонгда вафот этгани ҳақида маълум қилинди. У 5 апрель куни микроинсультни бошдан кечириб, операция қилинганди. Бир ойдан сўнг қорининг комадан чиққани хабар қилинди, бироқ кейинроқ унинг аҳволи оғирлиги маълум бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Шархлар
Реклама