Ангренлик фуқаро мастликдан танишини пичоқлаб қўйди

ноя 18 / 2017

alt

Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. 8 ноябрь куни соат 21.20 ларда уйи олдида маст ҳолда таниши билан ўзаро жанжаллашган. Натижада ҳамшаҳари А.Н.нинг кўкрак қафаси орқа томонига ош пичоғи билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

А.Н.нинг олган жароҳати ҳаёти учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати эканлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *