Андижонлик 51 ёшли аёл ўғирликка қўл урди

авг 02 / 2018

alt
Тошкент шаҳар ИИББ 28 июль куни тахминан соат 19.45 да 39 ёшли В.Бобур исмли шахс ички ишларга мурожаат қилиб, магазинда пул тўла барсеткасини ўғирлаб кетишгани ҳақида хабар қилди деб ёзмоқда.

Жабрланувчининг маълум қилишича, у поябзал танлашга чалғиб ҳамёнини эътиборсиз қолдирган. Бу вақтда эса ичида 930 минг сўм ва 2 700 АҚШ доллари бўлган эркаклар барсеткасини “уддабурон” шахс олиб қочган.

Шу сабаб ўғрилик жинояти бўйича иш очилди. Кузатув камерасидаги тасвирлар ўрганилганда эса ўрта ёшлардаги аёл ушбу барсеткани сумкасига солиб магазиндан чиқиб кетгани аён бўлди.

Ички ишлар ходимлари ушбу аёлнинг шахсини тасдиқлашлари ва яшаш манзилини аниқлашлари учун бир-икки кун вақт етарли бўлди. Гумондор шахс Мирзо Улуғбек туманида рўйхатдан ўтган, асли андижонлик бўлган 51 ёшли З.Наргис бўлиб чиқди. Ўғирланган пуллар ва ҳамён ўз эгасига қайтарилди. Айбланувчи уни сарфлашга улгурмаган экан. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда. Унинг натижаларига кўра, аёлнинг ушбу жиноятни содир этишга нима мажбур қилгани, сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *