Андижонда МИБ ходимини хонадон эгаси пичоқлаб қўйди (видео)

авг 08 / 2018

 

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Қисқа вақт ичида қарздорликларни ундиришни тизимли йўлга қўйилиши натижасида ҳудудларда кундалик эҳтиёжларимиз билан боғлик электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминоти борасида ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. 

Лекин, Бюро ходимлари ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида энергия ресурсларидан керагича фойдаланиб, пулини тўлашга келганда тажовузкор муносабатда бўлаётган фуқароларга ҳам дуч келишмоқда.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, 2018 йилнинг 1 август ҳолатига кўра МИБнинг 96 нафар ходимига тажовуз қилинган. Хусусан, шу йилнинг 19 июль куни Андижонда МИБ ходими истеъмолчи томонидан пичоқланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг ахборот хизмати ушбу ҳолатлар юзасидан махсус кўрсатув тайёрлади.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *