Андижонда ўсмирни иккига бўлиб юборган поезд: фожиа тафсилотлари (видео)

июл 23 / 2018

alt

Аввал хабар берганимиздек, 2001 йилда туғилган Муҳаммадқодир Фозилов билан содир бўлган фожиали ўлим Избосган тумани ҳудудидан ўтувчи “Пойтуғ” – “Андижон 2” темир йўли оралиғида юз берган. “Ёшлар” телеканалининг “Давр” янгиликларида бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

Бахтсиз ҳодиса юз берган куни 5-мактабнинг 9-синфини тамомлаган Муҳаммадқодир Фозилов сартарошхонадан чиқиб, шу ҳудудда жойлашган шифохонага қараб кетаётган эди. Қулоқчин тақиб олган, мусиқага берилиб кетган ўсмир йигит на поезд ҳайдовчиси томонидан берилган сигналга, на атрофдаги инсонларнинг бақир-чақирига қулоқ солган.

Фожиа юз берган жойдан атиги беш метр узоқликда ер ости йўлаги мавжуд. Муҳаммадқодир шифохонага бориши учун тўғри шу йўлдан ўтиши керак эди. Афсуски, у темир йўлдан юришни маъқул кўрган.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *