Андижонда фермер ўз даласида ўлдириб кетилди
25 мая 2018, 15:55 8213 кўрилди

alt

Андижон вилоятида фермер ўз даласидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

21 май  куни Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Соҳибкор МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонидан Гулистон МФЙ Олмос кўчасида яшаган  А.Х.нинг бўйин ва ўнг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сохибкор МФЙда яшовчи Р.У. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб ушланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама