Андижонда аёлини ўйнаши билан кўрган эркак уни бўғиб ўлдирди
27 июн 2018, 12:53 5408 кўрилди

alt

Андижонда аёлини ўйнаши билан тутиб олгач, бўғиб ўлдирган эркак 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Андижон вилояти Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди UZ24'га хабар қилди.

Маълум бўлишича, Б.Раҳимов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2018 йилнинг 19 январь куни соат 14:00лар чамасида оила аъзолари билан вақтинча яшаб келаётган Бўз тумани, Дўстлик М.Ф.Й., Мустақиллик кўчаси, 138-уй, 9-хонадонда турмуш ўртоғи М.Раҳимовани номаълум эркак киши билан бирга бўлганлигини, ушбу шахс дераза ойнаси орқали хонадондан чиқиб қочиб кетганлигини кўриб қолган. Шундан сўнг турмуш ўртоғи М.Муталиповани номаълум эркак билан жинсий алоқада бўлганликда айблаб, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қўллари билан бўйин соҳасидан бўғиб қасддан ўлдирган.

2018 йил 30 май куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган Б.Раҳимовга оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилиб, унга нисбатан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама