Андижонда 16 ёшли бола қулоқчин сабабли поезд тагида қолди

июл 19 / 2018

alt

Кеча, 18 июль куни соат 07:25ларда Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи “Пойтуғ” – “Андижон 2” темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи 2001 йилда туғилган Муҳаммадқодир Фозилов бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, поезд тагида қолиб вафот этган М.Ф ўтиш жойидан қулоғида қулоқчин (наушник) билан ҳаракатланиб, келаётган поезд овозини эшитмаган ва мазкур мудҳиш воқеа рўй берган. 

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *