Алоқа операторлари фаолиятидаги нуқсонлар танқидий таҳлил қилинди

янв 24 / 2017

alt

21 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йилдаги фаолияти сарҳисоби, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг бориши, истиқболдаги вазифа ҳамда лойиҳаларни белгилашга бағишланган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилади. Унда симли ва симсиз алоқа хизматларини кўрсатувчи операторларнинг фаолиятидаги нуқсонлар, фуқаро мурожаатлари асосида телекоммуникация хизматларини яхшиламаслик ҳолатлари танқид қилинди. Уларга қўнғироқларни қайта ишлаш марказлари фаолиятини яхшилаш, абонентлар мурожаатларига юқори даражада ёндашиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

"Ўзбектелеком" АК раҳбариятига ҳамда унинг ҳудудлардаги бўлинмалари раҳбарларига аҳоли ўртасида сайёр йиғилишлар ўтказиш орқали компания абонентлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаётган масалаларни тезкор ҳал қилиш, телекоммуникация тармоқларини истиқболда ривожлантириш ва сифатли алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича чораларни кўриш вазифаси топширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *