Алишер Усмоновнинг яна бир совғаси: Энрике Иглесиаснинг Тошкентдаги концертига чипталар бепул тарқатилади

дек 23 / 2017

alt

Испаниялик машҳур қўшиқчи Энрике Иглесиас 28 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида концерт бериши ҳақида аввал хабар қилинганди.

Мазкур концерт миллиардер Алишер Усмоновнинг ўзбекистонликлар учун совғаси бўлиб, концерт унинг қўллаб-қувватлови билан ташкил этилмоқда. Чипталар эса Маданият вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи орқали иқтидорли ёшларга ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари ва Меҳрибонлик уйларига бепул тарқатилади. Бу ҳақда концерт ташкилотчилари сайтимизга маълум қилди.

Маълумот учун, Энрике Иглесиас 1975 йил 8 май куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Энрике Иглесиас ҳозирги кунда Лотин Америкаси мусиқасининг энг таниқли қўшиқчисидир. Унинг Bailando, Ring my bells, Escape, Bailamos, Hero каби қўшиқлари хит даражасига чиққан. Энрике Иглесиаснинг отаси Хулио Иглесиас ҳам машҳур қўшиқчи бўлиб, у ҳам ўз вақтида Тошкентга келган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *