Алишер Хаджаев ЎзМТРК раиси лавозимига қайтди
30 август 2017, 18:18 1539 кўрилди

alt

Алишер Хаджаев салкам етти ойлик танаффусдан сўнг ЎзМТРК раиси лавозимига қайтди. Бу ҳақда ишончли манбаларига асосланиб “Дарё” хабар тарқатди.

Аввал хабар берилганидек, 29 август куни ЎзМТРК раиси вазифасини бажарувчи Бобур Алихонов 26 кунлик иш фаолиятидан сўнг лавозимидан озод қилинди.

Алишер Хаджаев 2 февраль куни ЎзМТРК раиси лавозимидан озод қилинган эди. Унинг ўрнига тайинланган Хуршид Мирзоҳидов эса 3 август куни истеъфога чиқарилганди.

Алишер Хаджаев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита раиси ўринбосарлигига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Алишер Хаджаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган, Самарқанд давлат университетини физика ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2001—2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)нинг раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган.

У илк бор 2005 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси этиб тайинланган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Мехмон
  30 август 2017, 18:43
agarda televideniye faoliyati to'g'rilansa bu jamiatdagi eng katta yutuqlardan biri bo'lgan bo'lardi chunki madaniyatga xilof bo'lgan seriallar jamiatda ayrim tuzatish qiyin bo'lgan qusurlarni keltirib chiqargani rost. buni ko'ra bila turib madaniyatga mos kelmaydigan reklama roliklari va boshqa turdagi axborotlarni namoyish etish nafaqat yoshlar katta yoshdagilar uchun ham zarar keltiradi.
Реклама