Абитуриентлар тест синовлари топширмайдиган таълим йўналишлари белгиланди

ноя 17 / 2017

alt

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасасига қабул қилишда абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларда фақат ижодий имтиҳонлар ўтказилади. Бу Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, келгуси йилдан маданият, санъат, дизайн, тасвирий ва амалий санъат, санъатшунослик, мусиқий таълим, спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар тест синовлари топширмайди.  

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *