Абдулла Қодирий боғи замонавий паркка, туризм масканига айлантирилади

авг 10 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

alt

Давлат раҳбари боғ марказида Абдулла Қодирийнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

alt

Чорсу бозори ва Гулбозор маҳалласида бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу тарихий жойда туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

alt

Президент шу ерда маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *