9 йиллик дарбадарлик: Зангиоталик аёл иш ва яшаш жойи бўйича унга билдирилган барча таклифларни рад этди
07 июн 2018, 16:51 2209 кўрилди

alt

Аввалроқ сайтимизда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани билан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани кесишадиган катта йўл ёқасида майда-чуйда (писта, қурут, яхна ичимликлар) сотиб кун кўрадиган Меҳринисо опа ва унинг 9 ёшли ўғли Бахтиёр ҳақида хабар қилган эдик.

9 йилдан бери бошпанасиз яшаб юрган аёл ҳикояси эълон қилингач, ушбу хабар ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Facebook’даги “Жамоатчилик назорати” гуруҳи вакиллари ҳамда бир қатор ташкилотлар ходимлари биргаликда она-боланинг ҳолидан хабар олиш ва унга кўмак бериш мақсадида улар билан учрашишди.

Мавжуд ҳолат ўрганилиб Меҳринисо Омоновага яшаш учун турар-жой ҳамда ободончилик ишларида (камида 600 минг сўм ойлик эвазига) ёки ошпазлик, тикувчилик билан шуғулланиши мумкин бўлган ишларни таклиф қилишган. Бироқ аёл “ҳозирги яшаш жойи ва ўз 'бизнес'идан қониқаётганини” айтиб, барча таклифларни рад этган. Шунингдек, у барибир ўз ота уйига қайтиб боришини ҳам таъкидлаган.

Айни вақтда ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда яна кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Аввалига она ва бола тақдирига бефарқ бўлаётганликда мутасаддиларни айблаган интернет фойдаланувчилари энди аёлда ўз ҳаётини яхшилаш имконияти пайдо бўлганда нега барча таклифларни рад этаётгани борасида баҳслашишмоқда. 

Бошпанасиз юрган она ва болага ёрдам қўлини чўзишаётганида, у ҳеч бўлмаганда ўз фарзандининг келажаги учун таклифларга рози бўлмаётгани бизга ҳам қизиқ, албатта. 

UZ24 воқеалар ривожини кузатишда давом этади

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама