"6G ишлаяпти". Ўзбекистонлик фойдаланувчилар интернет тезлиги ошгани тўғрисидаги хабарларга қандай муносабат билдиришди?

июн 08 / 2018

alt

Speedtest Global Index маълумотларига кўра, охирги икки ойда Ўзбекистонда интернет тезлиги ошган. Хусусан, май ойи ҳисоботи бўйича Ўзбекистон икки позиция юқорилаб, 125 давлат ичида энди 113-ўринни эгаллаб турибди(8,91 Мбит/с).
 
Маълумотларга қараганда, айни пайтда юртимизда интернет имкониятларини кенгайтириш устида маҳаллий мутахассислардан ташқари 20дан зиёд хорижлик экспертлар ҳам иш олиб боряпти.
 
Турган гапки, ушбу хабар ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинди. Кимдир бу хабардан ҳайратланган бўлса, яна кимдир ғазабланди, яна кимлардир ўз муносабатини ҳазил аралаш билдирди.
 
Фойдаланувчиларнинг аксарияти интернет тезлигида ўзгариш сезилмаганини ёки сифати аввалгиданда ёмонлашганини қайд этишган. 
 
Улардан бирининг ёзишича, "Ўзбекистонда 6G тармоғи ишлаяпти".
 
"Мен сездим. Интернет тезлиги ошди. Авваллари Telegram'да ёзган хабарим жўнатилишини 2 дақиқа кутардим, энди 1,5 дақиқага етмасдан кетяпти. Расмларни очишга 5 дақиқа етяпти. Яна бир йиллардан сўнг видео кўрсам ҳам бўладими дейман", дея кинояли изоҳ қолдирилган. 
 
alt
 
alt
alt
 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *