5 %ли квота асосида талабаликка қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари қанча балл тўплаган?

сен 28 / 2018

 

– Мудофаа вазирлиги 5 %ли квота асосида талабаликка қабул қилинган ҳарбий хизматчилар фарзандларининг рўйхатини эълон қилди

– Рўйхатда 565 нафар талабаликка қабул қилинганларнинг исм-фамилияси келтирилган

– Улар орасида 20,10; 26,30; 28,40; 28,50; 29,70  ... балл тўплаганлар ҳам бор

– Улардан 280 нафари, яъни 68 баллдан тепадагилар ўқишга кирган

alt

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати беш фоизли квота асосида талабаликка қабул қилинган ҳарбий хизматчилар фарзандларининг рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда жами 565 нафар талабаликка қабул қилинганларнинг исм-фамилияси келтирилган бўлиб, улар орасида  20,10; 26,30; 28,40; 28,50; 29,70  ... балл билан ҳам талабаликка қабул қилинганлар бор.

Вазирлик хабарига кўра, Президентнинг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда тақсимланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2018 йил 17 августдаги 6-сон баёни қарорига билан давлат грантининг минимал ўтиш бали 68,0 балл этиб белгиланган.

Аниқлик киритишларича, рўйхатдагиларнинг 280 нафари, яъни 68 баллдан тепадагилар ўқишга кирган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *