34 ёшли тадбиркор Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди

июл 19 / 2018

alt

19 июль куни Мамаджанов Шахрух Бахтиярович Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ахборот хизмати хабар беради.

Бунгача Мамаджанов Ш. Юнусобод туманидаги “SURE STEP”хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

Мамаджанов Шахрух Бахтиярович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2010). 2010-2014 йилларда “RAV EKSPRESS” маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *