28 апрелда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш иститути "Очиқ эшиклар" кунини ўтказади
25 апрел 2018, 19:28 879 кўрилди

alt

Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида  “Очиқ эшиклар" куни бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда институт ахборот хизмати.

Соат 10:00дан 17:00гача бўлиб ўтадиган тадбир доирасида институтнинг талабаларига тақдим этилган қўшимча имкониятлар ва ўқув дастурлари ҳақида тақдимотлар ўтказилади. Шунингдек, тадбир давомида ташриф буюрувчилар 2018-2019 ўқув йилида қабул қилиш қоидалари ва мезонлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади.

Бундан ташқари, тадбирга ташриф буюрувчилар Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти расмий ҳамкори – Ўзбекистондаги Британия Кенгаши томонидан факатгина ТСМРИ абитуриентлари учун ўтказиладиган махсус IELTS имтиҳони ҳақидаги семинарда қатнашишлари мумкин. Британия Кенгаши мутахассислари томонидан имтиҳон топшириш бўйича бепул консультациялар, тақдимотлар ва семинарлар ҳам ўтказилади.

Мазкур институт 2007 йилда ташкил этилган. Ҳозиргача туризм ва меҳмонхона менежменти, банк иши ва молия, бухгалтерия, бизнес ва маркетинг, саноат бошқаруви, кадрлар бошқаруви, мода махсулоти ва унинг тарғиботи бакалавр йўналишлари буйича 2 мингдан зиёд мутахассислар етиб чиқарган.

Айни пайтда институт бизнес ва молия, бизнес ва маркетинг, кадрлар бошқаруви, таъминот занжири бошқаруви ва меҳмонхона бошқаруви йўналишлари бўйича Бизнес Бошқаруви бўйича Магистратура (МВА) дастурларини фаол амалга ошириб келмоқда.

 

Шархлар
Реклама