25 май куни барча мактабларда ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирлар ўтказилади — ХТВ
23 мая 2018, 13:06 1775 кўрилди

alt

25 май куни республикамизнинг барча мактабларида 2017-2018 ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирлар “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиш, доимо изланиш, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” шиори остида ўтказилади.

Тадбирлар эрталаб соат 08:30 да бошланади ва соат 10:00 да якунланади.

Унда 2017-2018 ўқув йилини якунлаш, келгуси ўқув йилидан бошланғич синфларда ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига тўлиқ ўтилиши тўғрисида ота-оналар, маҳалла ва кенг жамоатчиликка етказиш, 11 йиллик умумий ўрта таълим тизимининг мазмун-моҳиятини ўқувчи ёшларга тушунтириш, ушбу таълим тизими жараёнида ўқувчиларнинг турли касб эгалари бўлиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот беришга эътибор қаратилади.

Жорий йилда республикамиздаги 9 628 та умумтаълим мактабларининг 475 276 нафар 9-синф битирувчиларини 11 йиллик таълим тизимининг  10-синфига ва академик лицейларнинг биринчи босқичига қамраб  олинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама