2018/2019 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари тасдиқланди

июн 05 / 2018

alt

Президентнинг 4 июндаги қарори билан 2018/2019 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди, деб хабар қилади "Ахборот 24" дастури.

Унга кўра, 2018/2019 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 69 минг 460 нафар талаба қабул қилинади. Шундан 17 669 нафари давлат гранти ва 51 791 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Ўган йилги квоталар билан таққослаганда жорий йилда квоталар сони 1 минг 714 тага кўпайган.

Шунингдек, магистратурага 5 минг 940 нафар (бюджет - 1556, контракт - 4384) талаба қабул қилинади.

Махсус сиртқи бўлимга эса квоталар сони салкам икки баравар ошган: 11 765 нафар (бюджет - 15, контракт - 11 750) талаба қабул қилинади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *