2018 йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларида узлуксиз 3 кун дам олинади

дек 29 / 2017

alt

Келгуси йилдан бошлаб Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларида узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланади, деб хабар беради ЎзА. 

Дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига кўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонида келтирилмоқда, дейилади хабарда. 

Аввалроқ, 2018 йилда Янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамларида беш кундан дам олиш кунлари белгилангани хабар қилинган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *