2 боласи билан паркларда яшаб юрган аёлга Юнусободдан 2 хонали уй берилди (+видео)

июн 27 / 2018
alt
 
14 йил давомида ижара уйларда, подъездларда, паркларда яшаб юришга мажбур бўлган тошкентлик аёл Наргиза Шомуродовага Юнусобод туманида икки хонали уй калити ҳадя қилинди, деб хабар бермоқда Nuz.uz.
 
alt
 
Туман ҳокими Бахтиёр Абдусаматовнинг уйнинг калитини шахсан ўзи топшираркан, аёлнинг ўғли Рамазоннинг Президентга йўллаган хатини ўқиб чиққанини ва Шавкат Мирзиёев унга ва онасига уй ҳадя этаётганини маълум қилди.
 
Юнусободнинг 7 кварталида жойлашган 2 хонали ушбу хонадон ҳомийлар томонидан янги таъмирдан чиқарилган. Хонадонга газ плитаси, холодильник, мебиль ва ошхона анжомлари ҳам қўшиб берилган.
 
alt
 
Наргиза Шомуродова ва унинг икки ўғлини 2-3 ҳафта ичида янги хонадонга рўйхатга қўямиз. Уйнинг ўзини расмийлаштириш эса ярим йилдан бир йилгача вақт олиши мумкин. Эгасиз хонадон аввал ҳокимлик балансига ўтказилади. Сўнг маълум давр ўтгач, у янги эгаси номига расмийлаштирилади, - дейди Юнусобод туман ҳоким ўринбосари.
 
Видео: 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *