15 сенятбрдан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Тошкент-Владивосток-Тошкент рейсини амалга оширади

авг 10 / 2018

alt

2018 йилнинг 15 сенятбрь кунидан бошлаб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳафтасига бир маротаба йўловчиларни ташувчи Тошкент-Владивосток-Тошкент рейсини амалга оширади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилган.

Бунга қадар Миллий авиакомпания айни ушбу йўналишга фақат чартер рейсларни амалга ошириш билан шуғулланиб келган.

Тошкентдан Владивостокка ва тескари йўналиш бўйича рейсларда Boeing-767 самолёти хизмат қилади. Шанба куни маҳаллий вақт билан рйес амалга оширилиши ҳам қўшича қилинмоқда.

Рейснинг амалга ошиши маҳаллий вақт билан қуйидаги тартибда амалга ошади.

HY-707 Ташкент 08:30 – Владивосток 20:10
HY-708 Владивосток 22:00 – Ташкент 00:40+1

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *