1 майдан Тошкентда иссиқ сув тарифлари оширилади
19 апрел 2018, 11:18 1761 кўрилди

alt

Тошкентда 1 майдан бошлаб марказий иситиш ва иссиқ сув учун тарифлар оширилади, деб хабар беради Norma.
 
Иссиқ сув таъминоти учун қуйидаги тарифлар белгиланган:
 
• ҳисоблагич ускунаси мавжуд бўлганда – 1 кубометр учун 4332 сўм;
 
• ҳисоблагичсиз тўлов амалга оширилганда – бир ойда 1 киши учун 16917,49 сўм (умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда — 1 киши учун 12584,98 сўм).
 
Марказий иситиш учун тариф иситиладиган ҳар бир квадрат метр майдон учун 1464,53 сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув тарифлари ҳам ошади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама