1 июлдан Тошкентдаги автобусларда электрон ойлик йўл чипталаридан фойдаланиш мумкин
25 июн 2018, 17:22 993 кўрилди
alt
 
23 июндан бошлаб Тошкент шаҳри жамоат транспорти (автобуслар)да ойлик йўл чипталари (AV, O‘, T, N) сериялари электрон кўринишдаги карталарга ўтказилиб, сотилиши бошланди, дея хабар бермоқда  «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ расмий сайти.
 
Ушбу электрон кўринишдаги карталарни 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат автобусларида фойдаланиш мумкин. Карталарни ойлик йўл чипталари ва жетон сотиш шохобчаларида харид қилиш мумкин.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг
Шархлар
Реклама