1 августдан аҳолига етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи ошади

июл 18 / 2018

alt

Жорий йилнинг 1 августидан аҳолига бериладиган бир килограмм суюлтирилган газ барча ҳудудлар учун бир хил — 800 сўм этиб белгиланмоқда, деб ёзади "Халқ сўзи".

Айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда эса 500 сўмдан етказиб бериляпти. 

Маълумот учун, ҳозирги кунда республикамиздаги 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шундан 3 миллион 300 мингта уй-жой, 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчи табиий, 2 миллион 760 минг аҳоли хонадонлари эса суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

  • Мехмон
    18 июл 2018, 17:33

    Расмда курсатилган газ баллонига Газ куйиш шахобчалари неча кг газ билан тулдириши керак?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *