Россиянинг йўловчи самолёти Мисрда ҳалокатга учради. Ҳодиса тафсилотлари
31 октябр 2015, 22:10 2603 кўрилди

alt

2015 йилнинг 31 октябрь куни “Когалимавиа” авиакомпаниясининг Airbus-321 лайнери Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётганда Мисрда ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган 224 киши (экипаж аъзолари билан бирга) ҳалок бўлди.

АиФ нашри бахтсиз ҳодиса тафсилотлари билан таништирди:

11.10 Самолёт Мисрда ҳалокатга учради. Фожиа жойига Миср хавфсизлик кучлари етиб келди. Дастлабки маълумотларга кўра, Москва вақти билан соат 6:51 да Санкт-Петербургга учиб кетган Airbus A320 самолётининг бортида 212 киши ва 7 нафар экипаж аъзолари бўлган.

11.34 Мисрда ҳалокатга учраган самолёт парчалари Синай яриморолида топилди. Миср хавфсизлик кучлари фожиа юз берган жойни қуршаб олишди. Ал-Ариш шаҳри 20 та “тез ёрдам” машиналарини ҳалокат қурбонларини эвакуация қилиш учун юборди.

alt

11.45 Миср ҳукумати Россия самолёти Ал-Ариш шаҳридан 100 км узоқликда Синай ярим оролининг шимолида ҳалокатга учраганини аниқлади.

12.02 Пулково аэропортига РФ ФВВ Шошилинч психологик ёрдам маркази психологлари жўнаб кетди.

12.50 Ҳалокатга учраган самолёт йўловчиларининг яқинлари учун “жонли алоқа” очилди. Ахборотларни 8-800-100-2001, 8 (812) 299-99-99 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

13:17  Россиянинг тергов қўмитаси авиаҳалокат бўйича иш қўзғатди. Терговчилар текширув олиб бориш учун Мисрга учиб кетмоқда.

13.42 Авиаҳалокат жойидан 5 нафар боланинг, жами 100 нафар йўловчининг жасади топилди.

14.08 Синайдаги авиаҳалокат жойидан самолётнинг “қора қутилари” топилди.

14.31 Россия президенти Владимир Путин 1 ноябрни мотам куни деб эълон қилиш тўғрисида қарорни имзолади.

alt

15.27 Миср ҳукумати самолёт бортида бўлган бирор йўловчи омон қолмаганини хабар қилди.

16.39 Авиаҳалокат қурбонларининг жасадлари Қоҳирадаги шифохоналарга юборилди.

16.42 Давлат думаси депутатлари 15 йилдан ортиқ бўлган самолётлардан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилишди.

17.42 Россия президенти топшириғи билан шаклланган махсус ҳукумат комиссияси Мисрга йўл олмоқда. Ҳалок бўлганларнинг барча яқинларига дафн қилиш учун ёрдам берилади, агар зарур бўлса Мисрга боришларига ҳам кўмак берилади.

19.00 Россия авиацияси Мисрда юз берган авиаҳалокат сабабларини  маълум қилмаяпти. Ҳар қандай гапларни тахмин деб ҳисобламоқда.

“Айни вақтда Россия авиациясида авиаҳалокатга айнан техник носозлик ёки экипажнинг хатоси ва бошқа ҳаракатлар сабаб бўлган, дейишга асос йўқ. Вазият бўйича ҳар томонлама ишончли маълумот бўлмагунча, бошқа версияларни муҳокама қилиш мантиққа тўғри келмайди”, - дейди идора вакили.

20.52  Қутқарувчилар авиаҳалокат жойидан 129 кишининг жасадини топишди. Жасадлар шахсини аниқлаш учун Петербургга етказилади.

21.28 Европанинг Lufthansa ва Air France-KLM авиакомпаниялари авиаҳалокат сабаблари аниқланмагунча Синай ярим оролига парвозлар қолдирилишини маълум қилишди.

21.38  “Когалимавиа” компаниясининг Петербургдан Шарм-эш-Шейхга қайтиш рейси Пулководан 21:06 да учиб кетди. Ушбу рейс А321 лайнерининг ҳалокати сабабли 7 соатга кечиктирилган эди. Шунга қарамай, мазкур рейс йўловчилари самолётга чиқишдан бош тортишмади.

alt

 

Шархлар
Реклама