Instagram'дан ўзбек шоу-бизнеси хабарлари
05 ноябр 2015, 23:30 12040 кўрилди

alt

Санъаткорларимизнинг ижодига, шахсий ҳаётига тегишли энг сўнгги янгиликлардан бохабар қилиб бориш мақсадида Instagram'дан шоу-бизнес хабарларини тақдим этиб борамиз:

5 ноябрь. Бугун хонанда Улуғбек Раҳматуллаев “Истиқлол” санъат саройида ўзининг “Ёшлик қайтмайди” деб номланган яккахон концертининг илк кунини ўтказди. Дастлаб концертдан “жонли” репортажларни хонанданинг ҳамкасблари, дўстлари олиб борган бўлса, концертдан сўнг Улуғбекнинг ўзи “қайноқ” суратларни ҳавола этди. Суратлардан кўриш мумкинки, концертда Шаҳзода ҳамда Зиёда билан дуэт тароналар ижро этилган. Ҳамда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, қизиқчи Халима Ибрагимова, хонанда ва актёр Жаҳонгир Позилжонов концертнинг биринчи кунида меҳмон бўлишган.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Актёр Адиз Ражабов 16-22 ноябрь кунлари Тошкентда “Ёшлар ҳафталиги” ўтказилиши ҳақида Инстаграм ўқувчиларига маълум қилди. Актёр шу юзасидан Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган ва анжумандан сурат ҳам ҳавола қилган. Матбуот анжуманида, шунингдек, Дилноза Кубаева ҳам  иштирок этган.

alt

Хонанда Манзура отаси Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг Инстаграмда шахсий саҳифаси очилганини эълон қилди. Манзура изоҳда отаси билан фахрланишини ҳам қайд этган.

alt

Бугун “Хўжа” гуруҳининг хонандаси Иззат Ибрагимовнинг таваллуд топган куни. Бу кун билан журналист Жасур Ҳамроев табриклаб, ўзининг саҳифасига ушбу суратни жойлаган.

alt

Фото: ulugbekrahmatullaev, jasurhamroyev1, xalimaxonim, adiz_radjabov, manzura_singer/Instagram

 

Шархлар
Реклама