
Мамлакатимизда янги GlobUzCard тўлов тизими яратилгани хақидаги хабарлар кенг тарқалди. Ваҳоланки, бу экспертлар доирасига аллақачон маълум эди (тизим устида 3 йилдан буён иш олиб борилмоқда) ва молиячилар орасида янги тўлов тизими маъқулланмоқда. Кўпчиликда барча ойлик маошлар биргина Uzcard тизимига жойланса, унда янги тўлов тизими нима учун керак деган савол туғилди.
Ягона “ўйин”чи
Шу кунга қадар Ўзбекистонда фақат биргина тўлов тизими — Uzcard банклараро тўлов тизими амал қилиб келмоқда ва кўпчилик бундай монополияни табиий ҳисоблайди. Бироқ бундай эмас. Тўлов тизими гарчи техник томондан мураккаб ва молиявий томондан специфик (ўзига хос) бўлса-да, замонавий оламда рақобатли ҳамда бозор хизматидир. Масалан, халқаро майдонда Visa, MasterCard, UnionPay ва American Express каби тизимлар ўзаро рақобатлашади. Мамлакатимизда миллий ҳисоб тизими ҳам рақобатлашиши мумкин. Қўшни Қирғизистонда бир неча тўлов тизимлар фаолият кўрсатади. Буларга «Элкарт», «Алай Кард», «Демир-24»ларни мисол келтириш мумкин.
Россияда эса 2014 йилга қадар умуммиллий тизим йўқ эди, пластик карталар бозори асосан Visa ҳамда MasterCard’га бўлинган эди. Ҳозир булардан ташқари яна «Мир», шунингдек, ПРО100 номли миллий тизимлар ҳам ишга тушган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2017 йил бошига қадар Ўзбекистонда 19,5 млн пластик карталар муомалага киритилган ва уларнинг бари Uzcard тизимига тегишлидир. Бугун мамлакатда бир кишига 0,6 та карта тўғри келади. Таққослаш учун, Россияда бу 1,7 тани, Қозоғистонда 1 тани, Жанубий Кореяда 5 тани ташкил этади. Агар карталар миқдори бир кишига 1 та тарзида тўғри келса, бозор ўзлаштирилмаган ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўзбекистон бозорининг имконияти жуда юқори ва экспертлар ҳам янги “ўйинчи”лар ҳисобига келажакда шундай давом этишидан умидвор.
Потенциал рақобат
GlobUzCard и Uzcard қиймати билан рақобатлаша оладими? Биз буни ҳали билмаймиз, чунки GlobUz тарифлари ҳали маълум қилинмаган. Uzcard тизимида барча аъзо банклар учун ягона тарифлар бор — бу карта бозорида тижорат банкларининг ривожланиши ва рақобатини чекловчи омилларидан бири ҳисобланади. Агар GlobUz ҳам ягона тариф тизимини ўрнатадиган бўлса, банклар инфратузилмани ривожлантириш ва хизматларни кенгайтиришдан манфаатдор бўлмайди, яъни яна яхшигина "мажбурлаш"га тўғри келади. Шундай қилиб, навбатдаги гибрид юзага келади ва биз Uzcard рақобати ҳамда таклиф этиладиган хизматлари сифати яхшиланишидан умид қилмасак ҳам бўлади.
Ҳар қандай тўлов тизимининг муваффақият гарови – жараён занжиридаги барча иштирокчиларнинг тижорат банкларидан корхоналаргача даромад кўриш имкониятидир.
Яна бир муҳим нуқта: терминаллар ва карталарга қандай нарх белгиланиши, GlobUz стандартларига амал қилган ҳолда, иштирокчи банклар ёки савдо субъектлари ва пуллик хизматларда уларни бошқа ўтказиб берувчилардан эркин сотиб олиш имконияти бўладими, ҳозирча номаълум.
Таққослайдиган бўлсак, Uzcard тизимидаги иштирокчи банклар карталар ва терминалларни тўлиқ ва эркин танлаш имконига эга эмас. Бундан ташқари, тижорат корхоналари терминалларни фақатгина хизмат кўрсатувчи банклардан олишга мажбур.
Вазиятдан хабардорларнинг айтишича, бугунги унда GlobUz тизими ва унинг процессинг маркази ЯУПМ 1 млн тўлов карталари, 50 минг терминаллар ва 200 дан ортиқ махсус машиналар буюртма қилинган, биринчи синов партияси банклар ўртасида тақсимланган.
Катта умид
Ҳар икки тизим ўртасидаги рақобатда қандай истиқболлар бор? Биринчидан, янги GlobUz тизимида мамлакатнинг ички ҳисоб-китоблари учун банк карталарини миллий валютада чиқаришдан ташқари, халқаро тўлов тизимларига таянган стандартлар, қоидалар асосида халқаро банк карталарини чиқариш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, GlobUz’да халқаро тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича катта режaлар тузилган. Оддий тилда айтганда, GlobUz карта эгалари хорижда бўлиб туриб товар ва хизматлар тўловини тўлашда халқаро тўловлар тизими ва карталардан фойдалана олади. Ёки аксинча, халқаро карта эгалари Ўзбекистонда бўлиб туриб, GlobUz нинг терминал инфратсруктураси ва тизимнинг иштирокчилари, яъни маҳаллий банклардан фойдаланиб, бемалол ҳисоб-китобни амалга оширадилар. Албатта, янги тўлов тизимининг ушбу қисмидан қилинадиган катта умид миллий валютани конвертация қилиш бўйича чекловларнинг олиб ташланишига боғлиқдир.
Янги тизимнинг имкониятлари
Энди техник фарқлар ҳақида гаплашсак. Сиз ҳеч бир неча дисконт карталар ёки лоял карталардан (ресторанлар, клублар, супермаркетлар, авиакомпаниялар ва бошқалар учун) ёки локал карталардан (транспорт тўлови, атрракционлар, истироҳат боғлари ва ҳайёвонот боғлари учун) фойдаланганмисиз? GlobUz мана шуларни барини битта картага бирлаштириш ва интеграциялаш имконини беради.
Бундан ташқари, янги тизимда битта картага бир неча банклардаги ҳисоб рақамларни очиш ёки аксинча, биргина банк ҳисоб рақамига бир неча карталарни улаш мумкин. Тизим доирасида кредит, локал, транспорт, талабалик, оилавий ва бошқа махсус карталарни чиқариш оддий иш бўлади. GlobU’нинг карталари ва терминаллари инфраструктураси тўловларни контактсиз тўлаш имконини беради. Бу масалан, транспортларда йўлкира ҳақини тўлашда қўл келади. Яқинда Андижонда жамоат транспортида электрон тўлов тизими жорий этилди. Лекин бунинг учун сиз аввало яна битта махсус картани сотиб олишингиз ва унга суммани ўтказишингиз керак. GlobUz карталари билан бундай муаммо бўлмайди.
Uzcard’нинг қолган барча бошқа имкониятлари, яъни пул ўтказиш, платформага уланиш, кредитни қайтариш каби хизматлар GlobUz карталарида ҳам бўлади.
Сўзсиз, GlobUzCard карталари фойдаланишга чиқарилган дастлабки вақтларда карта эгалари ва тадбиркорлик субъектлари карталар ҳамда терминаллар етишмаслиги, пул ўтказиш муаммоларига дуч келишлари мумкин, ҳеч бир тизим бундан суғурталанмаган ва бу нормал ҳолатдир. Янги тизим қандай сиёсат юритади, бошқа савол ва таклифларга қандай қарайди, компания иши шаффоф бўладими, йўқми — буни вақт кўрсатади. Вақт эса оз қолди.
Калон Яманбаев, иқтисодчи
Фото: UZ24
-
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти мутахассислари томонидан янги изоҳли луғат тайёрланди Мехмон: Салом менга Узбек миллий кошиги Ёр ёрнинг сценарий керак еди каердан топсам болади. Ёрдам бера оламизми? Олдиндан рахмат
Тошкентда ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жарохати етказганлар қўлга олинди Мехмон: Тукликка шухлик килганларни жазоси шу булади 15 кун ахлок тузатиш бериш кк улага
"Машъал" радиоканали янги "Маҳалла" телеканали таркибига ўтказилади Мехмон: Ассалому алайкум! нега мана шу радио онлайн трансляцияси йук ?
Президент матбуот котиби: Самарқанддаги фожиа сабаблари ўрганилмоқда Мехмон: Тўғрисини айтганда республикамизда мажбурий меҳнатга ҳали-бери барҳам берилмайди, шекилли. Сабаби мамлакатимизда қонун устуворлиги тамойили амалда тўлиқ кучга эга эмас. Юқори мансабдор шахсларнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ваъдаларига эса ҳеч ким ишонмай қўйди. Ҳокимларга берилаётган кенг ваколатлар бюджет ташкилотлари вакилларининг, айниқса ўқитувчилар эксплуатациясининг яна кучайишига сабаб бўлмоқда. Чунки барча мажбурий ишларга жалб этаётган асосий мансабдор шахс бу – ҳокимлар ҳисобланади. Минг афсуски, мажбурий меҳнатга жалб этиш туфайли вафот этиш ҳолати биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Менимча, бундай ҳолатнинг сабабини ўрганишга ҳам ҳожат йўқ. Сабаби шундоқ ҳам аёнку.
-
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
23-24 апрель кунлари Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади
Автомобиль рақамлари халқаро намунадаги рақамларга алмаштирилади
Яқин қариндошларининг судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этиш тақиқланди