Фоторепортаж: Кўз ўнгимизда — бебаҳо дурдоналар!
01 июн 2018, 10:09 802 кўрилди

alt

Бугунги кунда Санкт-Петербургдаги Россия Миллий кутубхонасида Ўзбекистон маданий меросига оид минглаб қўлёзмалар сақланади. Шу кунларда ушбу маърифат масканида катта кўргазмага тайёргарлик кўрилмоқда.

Кўргазма 6 июнь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўқ” Иккинчи халқаро конгресси доирасида очилади.

Таъкидлаш керак, бундай кўргазма Ўзбекистон ва Россия Миллий кутубхонаси тарихида илк бор ташкил этилмоқда.

Кoнгресс иштирокчилари кўргазмада маданиятимизнинг бебаҳо дурдоналари асл нусхаларини кўриш имконига эга бўладилар. Қайд этиш жоиз, шу вақтга қадар ушбу қўлёзмаларни фақатгина олимлар ва мутахассислар кўришлари мумкин эди.

“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўқ” Иккинчи халқаро конгресси ташкилотчилари кўргазмага тайёргарлик жараёнидан фотолавҳаларни тақдим этди.

Фотолавҳалар:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Шархлар
Реклама