ФОТОЛАВҲА: "ТУРКИСТОН"ДА "ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ" БОШЛАНДИ
29 декабр 2017, 22:38 669 кўрилди

alt

Тошкент шаҳридаги “Туркистон” санъат саройида 29 декабрь куни “Президент арчаси” тантаналари бошланди.

Ушбу байрам тадбирига пойтахтимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари, кам таъминланган оилалар, юртимиз тинчлиги ва барқарорлигини асраш йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, турли муваффақиятларга эришиб тенгдошларига ўрнак бўлаётган болалар таклиф этилди.

Унда “Томоша” болалар мусиқий театр-студияси томонидан тайёрланган «Мўъжизалар бор экан» театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилди.

Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. 

ЎзА мазкур байрам шодиёналаридан фотолавҳа тайёрлади:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама