Жорий йилда прокуратура органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига 13 млрд сўм ундириб берилди

дек 04 / 2015

alt

Бу ҳақда 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида тингланган Бош прокурор ҳисоботида маълум қилинди.

Ҳисобот даврида қонунлар ижроси бўйича ўтказилган 17 мингдан ортиқ текширув якунларига кўра прокуратура органлари томонидан 115 минг 228 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилди, 87 минг 094 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бош прокуратура ҳузурида фуқароларнинг, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кечаю кундуз қабул қиладиган электрон тизим яратилди ва самарали фаолият кўрсатмоқда. Мурожаатларни кўриб чиқиш тезлигини таъминлаш мақсадида ушбу тизимга 34 та идора, прокуратура органларининг вилоят ва туман бўлинмалари уланди. Ҳар бир мурожаатнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши он-лайн режимда назорат қилинмоқда. 

Бош прокуратуранинг Мурожаатларни кечаю кундуз қабул қилувчи маркази ташкил этилганидан буён (2015 йил 1 июль) марказ телефонларига 19 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди. Улар бўйича прокурор томонидан тегишли чора-тадбирлар кўрилди. Ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан деярли 16 минг нафар тадбиркорлик субъектининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Тадбиркорларни ҳимоя қилишга қаратилган назорат тадбирлари натижасида уларнинг фойдасига 13 миллиард сўм ундириш тўғрисида судларга 764 та ариза киритилди, 6 минг 220 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди. 

  • Мехмон
    08 декабр 2015, 08:46

    qanday imkoniyatlar mavjud tadbirkorlarga

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *