Видео: Парижда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими

окт 09 / 2018

Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. 

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди. 

Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Маросимда мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Франция Президентининг Елисей саройига йўл олди.

Тадбир давлат раҳбарининг Facebook’даги саҳифасида тўғридан-тўғри трансляция қилинди:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *