Видео: Эмомали Раҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйди

авг 17 / 2018

alt

Хабарингиз бор, бугун Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида шахсан Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Бироз аввал Тожикистон раҳбарининг пойтахтимиздаги Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди:

Шундан сўнг Кўксаройда давлат раҳбарларининг музокаралари бошланади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг доирада ўтказилади.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *