#UzbUSA2018: Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп музокаралари икки мамлакат делегациялари иштирокида давом этди

мая 17 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.

Унда асосий эътибор савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Вазирлик ва компаниялар, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, юқори технологиялар, савдо-саноат, ёқилғи-энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинганига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми имконият даражасида эмас. 2017 йилда бу кўрсаткич 210 миллион доллардан бироз ошган. Америкадек ривожланган ва Ўзбекистондек ривожланаётган мамлакат иқтисодиёти аслида бундан анча кўпроғига қодир.

Ўзбекистон Президенти икки томонлама ҳамкорликнинг шу каби жиҳатларини таҳлил қилиб, фойдаланилмаётган имкониятларни, ўзаро манфаатли ва истиқболли тармоқларни кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистонда хорижий валюталар конвертацияси очилгани, янги ва замонавий инвестицион муҳит яратилгани, тўғридан-тўғри сармоялар давлат томонидан кафолатланиши таъкидланди. Мамлакатда юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШнинг йирик компаниялари сармоя ва технологияларини жалб қилишга келишиб олинди.

Музокаралар сўнгида Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни кузатиб қўйди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *