#UzbUSA2018: Ўзбекистоннинг биринчи хонимига АҚШ вице-президентининг рафиқаси ҳамроҳлик қилди (фото)
18 мая 2018, 10:38 2944 кўрилди

alt

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг турмуш ўртоғи Карен Пенс ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда ​Карен Пенс ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари олдидан Президент Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечириб, шифохонада даволанмоқда. Шу туфайли, ўзбекистонлик олий меҳмонга мамлакат вице-президентининг аёли ҳамроҳлик қилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Шархлар
Реклама